
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 31 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 мартда аниқланган эди. Апрель ойида касалланганлар сони кескин ўса бошлади. 11-12 апрель кунлари 98тадан, 13 апрель куни 133та янги ҳолат тасдиқланди. 14 апрель куни эса беморлар сонининг кунлик ўсиши бўйича рекорд натижа қайд этилди - 167та янги ҳолат. 15 апрель куни беморлар сони 137 нафарга ошди.
16 апрель куни эса ўсиш темпи пасайди - 47 киши.
Шу вақтгача 129 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар