Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1400га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1400га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 10 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«17 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 кишига ошиб, 1390 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди. Шу вақтгача 140 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар