Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1495тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1495тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 5 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1495 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди. 18 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 85тага ошганди.

Шу вақтгача 194 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар