date
views 2 579

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1543тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1543тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 48 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 19 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1543 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди. 18 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 85тага ошганди.

Шу вақтгача 225 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1543тага етди