23:56 / 20.04.2020
2 822

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1627тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1627тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 23 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 20 апрель соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1627 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.

19 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 75тага ошганди. 20 апрель куни ҳозирча 62 кишида вирус аниқланди.
Шу вақтгача 261 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1627тага етди