date
views 2 489

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1657тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1657тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 30 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.
Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.

20 апрель куни коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 62тага ошди.
Шу вақтгача 261 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1657тага етди