
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва банк мижозларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан масофавий банк хизматларини такомиллаштиришга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда 22 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Марказий банк вакили сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Марказий банк жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари Акмал Назаровнинг айтишича, мижозлар учун банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн равишда (уйда ўтирган ҳолда) коммунал ва солиқ тўловлари, пул ўтказмалари, омонат операциялари каби муҳим банк хизматларини амалга ошириш имконияти яратилган.
- Агар мижозларда кредитга эҳтиёж пайдо бўлган тақдирда, улар тегишли банк мобил иловалари орқали онлайн микроқарзлар ва кредит карталари каби банк хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳозирги кунда доимий иш ҳақига эга бўлган жисмоний шахслар тижорат банкларининг мобил илова дастурларидан фойдаланиб, банк карталари ёрдамида онлайн микроқарз олиш имкониятига эга. Ушбу хизмат турлари 11 та тижорат банки томонидан тақдим этилмоқда.
Мазкур хизмат турлари ва уларнинг шартлари билан банкларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда мобил иловалари орқали ахборот олиш мумкин. Тез орада бошқа тижорат банклари ҳам ушбу хизмат турларини йўлга қўйиши режалаштирилган, дейди Марказий банк жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар