17:05 / 23.04.2020
13 232

«Яқин орада вазият ойдинлашади» – Отабеков Ўзбекистонда карантин қачон тугаши ҳақида

«Яқин орада вазият ойдинлашади» – Отабеков Ўзбекистонда карантин қачон тугаши ҳақида
Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда карантин режими тугаши шартларини маълум қилди.
«Карантин режими қачон тугаши ҳозир ҳаммани бирдек ўйлантираётган масала. Халқаро экспертлар ёзда, иссиқ об-ҳаво бошланиши билан коронавирус тарқалишига тўсиқлар пайдо бўлиши ва бу ижобий ўзгаришларга сабаб бўлишини айтишмоқда.

Одатда карантин режими тугашининг асосий шарти аҳолининг 70 фоизида касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлиши ҳисобланади. Касалликни бошдан кечириш ёки эпидемиологик чоралар натижасида 70 фоиз аҳолида иммунитет ҳосил бўлса, карантин тугатилади
», дейди Нурмат Отабеков.

Нурмат Отабеков фақат кескин чораларгина касаллик чўққисини енгиб ўтишга ёрдам бериши, шунинг учун ўз-ўзини изоляция қилиш режимига риоя этиш лозимлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, республика махсус коммиссияси карантинни тугатиш масаласи устида ишламоқда – яқин орада вазият ойдинлашади ва хулосалар қилинади.
Брифинг давомида бош санитария инспектори Тошкент шаҳрида карантинга ёпилган муассасалар рўйхати билан ҳам таништирди.

«Тошкент шаҳридаги 7-сонли туғуруқхона, республика перинатал маркази, республика эндокринология ихтисослашган илмий-амалий маркази, 5-сонли инфекцион касалликлар шифохонаси, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва ShohMed хусусий шифохонаси карантинга ёпилган. Сабаби бу муассасаларда коронавирус билан зарарлариш ҳолатлари аниқланган», дейди Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифинг чоғида.

У шунингдек вирусни юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган жойларни санаб ўтди.
«Биринчи ўринда дорихоналарда ишлайдиганлар. Чунки дорихонага кўпроқ соғлигида муаммоси бор одамлар ташриф буюради.
Иккинчи ўринда дўконлар. Дўконларга борганда хавфсизлик мақсадида тиббий ниқоб тақиш, арава тутқичига антисептик воситалар билан ишлов бериш, ўралган маҳсулотларни олиш, қадоқланган пакетларга камроқ қўл теккизиш керак.
Учинчи ўринда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари. Ёқилғи қуядиган ускунадан кунига ўнлаб одам фойдаланади.
Тўртинчи ўринда уй ҳайвонларини сайр қилдириш жойлари. Итларни олиб чиқишда подъезд ва эшик тутқичлари ушланади. Бундан ташқари, итлар панжасида вирусни уйга олиб кириши мумкин.
Бешинчи ўринда чиқинди ташлашга чиқиш. Бунда хавф нисбатан камроқ бўлсада, чангда вирус заррачалари сақланиб қолган бўлиши мумкин», дейди Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Яқин орада вазият ойдинлашади» – Отабеков Ўзбекистонда карантин қачон тугаши ҳақида