19:42 / 26.04.2020
3 679

Зангиотадаги аёллар колониясидан бир гуруҳ маҳкумалар озодликка чиқарилди

Зангиотадаги аёллар колониясидан бир гуруҳ маҳкумалар озодликка чиқарилди
Фото: ЎзА
Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган аёллар колониясидан бир гуруҳ маҳкумалар озодликка чиқарилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди раиси Ўктам Ҳолиқов раислигида бўлиб ўтган суд жараёнида 21-жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг тақдимномалари кўриб чиқилган. Тақдимномада жазони ўташ жараёнида белгиланган тартибларга қатъий риоя этган, қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ маҳкумаларни муддатидан олдинроқ озод этиш сўралган.

Хусусан, янгийўллик маҳкума Р.Г. 2015 йил март ойида Жиноят кодексининг 223-моддаси, яъни қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки киришга оид қоидаларни такроран бузгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Судда маҳкума ўзига тегишли хулоса чиқаргани, айбини англаб етгани, қилган ишидан қаттиқ пушаймонлигини билдириб, оиласи бағрига қайтишга имкон беришни сўраган.

Фото: ЎзА
Суд маҳкуманинг шахсий йиғма жилдини ўрганиб чиқиш жараёнида унинг жазонинг ярмини ўтаб бўлгани, тарбиявий ишларда фаол иштирок этиб, топширилган ишларни виждонан бажаргани, муҳими қилмишидан тўғри хулоса чиқаргани, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш мумкинлиги ҳақидаги фикрлар инобатга олиниб, унинг ўталмаган қарийб 1 йил 11 ой жазо муддати шартлига алмаштирилган ва Р.Г. муддатидан олдин озодликка чиқарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотадаги аёллар колониясидан бир гуруҳ маҳкумалар озодликка чиқарилди