
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 28 апрель соат 14:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1939 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.
Сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.
27 апрель куни 35 кишида вирус аниқланди ва 103 киши соғайди. Бугун эса ҳозирча 35 кишида вирус аниқланди, 17 киши тузалди.
Вирус тарқалишни бошлагандан буён 909 киши соғайди, 8 киши вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар