10:15 / 29.04.2020
2 395

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1955тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1955тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 16 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 29 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1955 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этиш керакки, сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.
27 апрель куни 35 кишида вирус аниқланди ва 103 киши соғайди. 28 апрель куни эса 35 кишида вирус аниқланди, 100 киши тузалди.

Вирус тарқалиши бошлангандан буён 992 киши соғайди, 8 киши вафот этди. 28 апрель куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони касалликдан даволанаётганлар сонидан ошиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1955тага етди