
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 29 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 1 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2075 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бунгача 1 май куни соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2046 нафарни ташкил этаётгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 9 нафари вафот этди, 1175 нафари эса соғайган. Айни вақтда 891 киши шифохоналарда даволанмоқда.
Ўзбекистонда қаторасига 9 кун давомида коронавирусдан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлди, ўнинчи куни икки ҳолат тенглашди - 30 апрель куни яна 37 киши соғайди ва 37 кишида вирус аниқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар