
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2127 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
2 май куни жами 32та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 59 нафар бемор соғайди.
Умуман, сўнгги 12 кунда ижобий тенденция кузатилмоқда - бу оралиқдан 11 кунда тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлган, фақат 30 апрель куни икки ҳолат ҳам тенг бўлган.
Айни вақтгача 1271 киши касалликдан соғайган, 847 киши шифохоналарда даволанмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар