10:20 / 05.05.2020
3 188

Ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус қайд этилмади

Ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус қайд этилмади
Фото: pixabay.com
2020 йил 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафарни ташкил қилиб, соғайганлар эса 1405 нафарга етди. Вафот этганлардан ташқари, ҳозирда 774 нафар бемор даволанмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қаторасига сўнгги 14 кун давомида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлган, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус қайд этилмади