
Фото: Миллий гвардия
Жорий йилнинг 4 май куни Бухоро вилояти Олот туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида Халқобод маҳалласи А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро Э.Ў. хонадонининг том қисмидан ёмғир суви ўтиб, оқибатда уйнинг тепа қисми қулаб тушган.
Миллий гвардия хабарига кўра, фуқаронинг яқинлари ва фарзандлари қулаган том қисмлари остида қолиб кетган.

Билдирилишича, шу ҳудудда хизмат олиб бораёган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларининг ҳушёрлиги ва саъй-ҳаракатлари натижасида бино вайронаси остида қолган Э.Ў.нинг онаси Қ.Т., фарзандлари - 5 ёшли ўғли О.Б. ва 3 ёшли қизи О.Б. қутқариб олиниб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар