date
views 2 267

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2217тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2217тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 10 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 6 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2217 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

5 май куни 18та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 96 киши тузалди.
21 апрелдан буён Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони янги касалланиш ҳолатлари сонидан кўп бўлмоқда, фақат 30 апрель куни икки ҳолат тенг бўлган.

Айни вақтгача жами 1501 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, 706 бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2217тага етди