date
views 2 778

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2269тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2269тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 3 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 7 май соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2269 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

6 май куни жами 26та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 76 киши тузалди.
Бугун ҳозирча 36та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди ва 47 киши тузалди.

Айни вақтгача жами 1624 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, 635 бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2269тага етди