23:16 / 10.05.2020
2 675

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2418тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2418тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 7 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 10 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2418 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

14 апрелдан бери янги зарарланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кам бўлаётганди. 9 май куни жами 24та янги ҳолат қайд этилиб, 71 нафар бемор тузалганди. Бугун жами 69та янги ҳолат аниқланиб, 35 бемор тузалди.

Шу вақтгача мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1881 нафарни ташкил этмоқда, айни вақтда шифохоналарда 527 бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2418тага етди