
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 12 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 20 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2939 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7таси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар билан боғлиқ.
Шунингдек, хориждан келган ва карантин марказига жойлаштирилган 5 кишида вирус аниқланган.
Бугун кун давомида 84та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 31 бемор тузалди.
Шу вақтгача 2372 киши коронавирусдан бутунлай соғайди, айни вақтда шифохоналарда 554 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар