08:53 / 21.05.2020
3 396

Зарафшонда поезд ва MAN юк машинаси тўқнашди

Зарафшонда поезд ва MAN юк машинаси тўқнашди
Фото: Зарафшон шаҳар ИИБ
Зарафшон шаҳри яқинида тепловоз поезд ҳамда MAN иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Олтин водий» газетаси хабар қилган.

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 18 май куни, тахминан, соат 16:50 да фуқаро Ҳ.О. бошқарувидаги MAN юк ташувчи автомашинаси Зарафшон шаҳри томон ҳаракатланиб келаётганда автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 8-сонли темир йўл кесишмасидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб кесиб ўтиши оқибатида темир йўл транспорт бошқармасига қарашли тепловоз уни уриб юборган.

Йўл транспорт ҳодисаси туфайли MAN ҳайдовчиси Ҳ.О. тан жароҳати олиб шифохонага тушган. MAN’га ҳам, тепловозга ҳам жиддий талафот етган.

Фото: Зарафшон шаҳар ИИБ

Фото: Зарафшон шаҳар ИИБ

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зарафшонда поезд ва MAN юк машинаси тўқнашди