23:56 / 21.05.2020
2 871

Бугунги коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кўп қисми аҳоли орасида аниқланган

Бугунги коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кўп қисми аҳоли орасида аниқланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 3 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 21 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2967 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун жами 28та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди. Шундан 7та ҳолатда халқаро юк ташишга ихтисослашган автомашина ҳайдовчиларига ташхис қўйилган бўлса, яна 1 ҳолат хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасида тасдиқланди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 20 ҳолатда касаллик аҳоли орасидан аниқланиб, коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро бошқа фуқаролар билан яқин мулоқотда бўлиб, касалликни жами 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига юқтирган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Бугун жами 35 киши соғайди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2407 нафарни ташкил этмоқда. Шифохоналарда яна 547 нафар бемор даволанмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)