13:00 / 22.05.2020
2 568

Конимех туман суди икки нафар маҳкумни муддатидан аввал озодликка чиқарди

Конимех туман суди икки нафар маҳкумни муддатидан аввал озодликка чиқарди
2020 йил 22 май куни жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси Ф.Қаҳоров бошчилигида Конимех туманида 2 нафар маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан бўлган ишлар кўриб чиқилди.

Суд томонидан, 2 нафар маҳкум муқаддам жиноят содир этиб, жазони ўташ мобайнида содир этган жиноятларини моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги, интизомий жазога тортилмаганлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажариб, ижобий тавсифномага эга ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги инобатга олиниб, шунингдек умуминсоний принципларга асосланиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Жумладан, маҳкум Бекмуратов Ғабит Тажибаевич 2018 йил 28 август куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми “в” банди билан, яъни чегара назорати масканлари орқали ўтмасдан, айланма йўллар орқали ноқонуний равишда Қозоғистон Республикаси ҳудудидига кириб чиққанлиги сабабли айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ойлик иш ҳақининг 30 %ини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Судда маҳкум Ғ.Бекмуродов қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, тузалиш йўлига ўтганлигини айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конимех туман суди икки нафар маҳкумни муддатидан аввал озодликка чиқарди