22:08 / 27.05.2020
2 143

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3355тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3355тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 22 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 65та янги ҳолат аниқланди, 23 киши касалликдан соғайди ва шу вақтгача тузалганлар сони 2659 нафарга етди.
Айни вақтда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда жами 682 бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3355тага етди