15:00 / 30.05.2020
2 170

Нурафшон шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари ва вертуал касса тизимининг қўлланилиши

Нурафшон шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари ва вертуал касса тизимининг қўлланилиши
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий инспекцияларида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг маълуотларига кўра, мазкур фармон билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, бензин, дизель ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари 2020 йил 1-январдан, шунингдек, ўтган йил якуни бўйича соҳлар кесими бўйича йиллик тушуми 5 миллиард сўмдан ошган ва қолган барча тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январдан онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса билан таъминланади.

Шунингдек, жорий йил 1 январдан бошлаб Нурафшон шаҳридаги мавжуд нақд пул тушимига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтиши лозим. Ҳозир эса 45 та субъект, жумладан 20 та дори воситалари сотиш билан шуғулланувчи аптека, 5 та автотранспорт воситаларига ёқилғи қуйиш шаҳобча, 9 та алкоголь воситалари сотиш билан шуғулланувчи ҳамда 11 та бошқа савдо турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти онлайн назорат-касса машинасидан фойдаланмоқда.


Пандемия пайтида мамлакатимизда жорий этилган карантин ҳолати тўхтатилганидан сўнг, Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш тартибига ўтишнинг афзалликлари бўйича профилактик тарғибот ишлари олиб борилиши давом эттирилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурафшон шаҳрида онлайн назорат-касса машиналари ва вертуал касса тизимининг қўлланилиши