13:43 / 02.06.2020
2 667

Навоийда ер остида етиштирилаётган 67 туп «каннабис» топилди

Навоийда ер остида етиштирилаётган 67 туп «каннабис» топилди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Навоий вилояти ИИБ, вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда Навоий шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Қорадори-2020” тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Унда, 1975 йил Кармана туманида туғилган, ҳозирда Кармана тумани “Арғун” МФЙда яшовчи Қ.Р. Навоий шаҳри, “Кимёгар” МФЙда жойлашган “Навоийазот” АЖга қарашли корхонанинг орқа томонидаги чуқурликка 67 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштираётганлиги аниқланди.

Навоий шаҳар ИИБ томонидан фуқаро Қ.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Билдирилишича, айбланувчи Қ.Р. чуқурликда етиштириб келаётган таркибида гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликларини тунда парваришлаб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда ер остида етиштирилаётган 67 туп «каннабис» топилди