
Видео лавҳа юзасидан ҳолат ўрганилиб, унга кўра, Зангиота тумани “Қизил” ҳудудлар тоифасига киритилганлиги боис, аҳолини хавфсизлигини таъминлаш ва коронавирус пандемияси тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларига мунтазам тарғибот ишлари олиб борилган.
Шу муносабат билан тумандаги мавжуд бозор ва савдо комплекслари огоҳлантирилган ҳамда ҳозирги кунда уларнинг иш фаолияти тўхтатилган.
Шунга қарамасдан, Зангиота тумани, Эшонгузар ҳудуди, катта халқа йўли ёқасида карантин талаблари ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этмасдан, ҳудудда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг қатновига ноқулайлик келтириб, ноқонуний равишда савдо фаолияти билан шуғулланган.
Белгиланмаган жойларда ноқонуний фаолият юритиш натижасида сотувчилар томонидан ўзлари ва фуқаролар ҳаёти хавф остига қўйилган.
Ҳолат юзасидан Зангиота тумани давлат солиқ инспекцияси ва ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган.
Назорат тадбири давомида фуқаролардан жами 278 дона қиймати 3,0 млн.сўмдан иборат бўлган товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида олиниб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Суд органларига юборилган.
Шунингдек, 2020 йил 1 июнь куни ўтказилган навбатдаги ҳамкорлик тадбирида ҳам юз нафардан ортиқ ноқонуний равишда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган шахслар туман ички ишлар ва солиқ инспекцияси ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, тартибсизлик келтириб чиқарган.
Фуқароларнинг карантин даврида ўрнатилган тартибга қатъий риоя этишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар