
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2009 йилдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1062-сонли қарори ижроси юзасидан Бюронинг Янгийўл шаҳар бўлими ходимлари томонидан Янгийўл шаҳар газ таъминоти филиали ходимлари билан хамкорликда аҳоли истеъмолчиларига замонавий газ ҳисоблагичлари ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари шаҳарнинг “Файзли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилаётган бўлиб, шаҳар ҳудудидаги жами 16908 та аҳоли истеъмолчиларини ҳисобдонларини 2021 йил якунига қадар тўлиқ алмаштириш режалаштирилган.
Янгийўл шаҳриГаз ҳисоблагичлариАҳоли истеъмолчилариАвтоматлаштирилган тизимХамкорлик ишлариФайзли маҳалла Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар