14:47 / 04.06.2020
3 053

Расман: Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади

Расман: Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифингда маълум қилинишича, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди. Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.

Бу ҳолатда баллар қуйидагича белгиланади:
1-блок - 30та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин;
2-блок - 30та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.
Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича кўрсатма берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расман: Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади