15:06 / 04.06.2020
3 141

Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун ОТМларга киришда 800 та алоҳида квота ажратилади

Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун ОТМларга киришда 800 та алоҳида квота ажратилади
Кам таъминланган аёллар ва уларнинг фарзандлари, ногирон киши бўлган оилаларнинг фарзандлари учун 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида 800та давлат гранти учун алоҳида квота ажратилади. Мазкур грант квоталарини ҳудудлар кесимида тақсимлаш маҳалла идоралари томонидан амалга оширилади.

Ушбу квоталарнинг 4 фоизи Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсияномаси асосида қизлар учун алоҳида ажратилади. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган брифингда маълум қилди.

Шунингдек, Сўх туманидан ҳужжат топширувчи абитуриентларга ОТМларга киришда алоҳида 500та давлат гранти квотаси берилади. Мазкур квоталарнинг ажратилиш тартиби тез орада тасдиқланиб, маълум қилинади.

Беҳзод Мусаевга кўра, тест синовлари қандай бошланиши, керакли ҳужжатлар тўлдирилиш тартиби бўйича жараёнлар ижтимоий тармоқлар орқали батафсил ёритиб борилади. “Онлайн мактаб” лойиҳаси орқали асосий 12та фан бўйича тестлар қандай топширилиши тушунтириб борилади, яъни онлайн репетитор тизими яратилади.

Пандемия шароитида жамоатчилик – абитуриентнинг яқинлари бир жойга тўпланишининг олдини олиш мақсадида тест жараёнларини test2020.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш имконияти яратилади”, дейди Беҳзод Мусаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун ОТМларга киришда 800 та алоҳида квота ажратилади

Жамият янгиликлари