23:53 / 04.06.2020
3 297

Бугун 100га яқин киши коронавирус юқтирди. Бир қанчаси аҳоли орасидан чиқди

Бугун 100га яқин киши коронавирус юқтирди. Бир қанчаси аҳоли орасидан чиқди
Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 96 нафар беморнинг 81 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Аввал хабар қилинганидек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Шундан 64 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда 5 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3939 нафар бемордан 3087 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 836 нафар бемордан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 429 209 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 380 843 нафари карантиндан чиқарилган.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 26 567 нафар, стационар карантинда эса 21 799 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун 100га яқин киши коронавирус юқтирди. Бир қанчаси аҳоли орасидан чиқди