12:30 / 10.06.2020
2 498

Прокуратура Бекободдаги 14 гектар боғ пахта чигитини экиш учун буздирилганини билдирди

Прокуратура Бекободдаги 14 гектар боғ пахта чигитини экиш учун буздирилганини билдирди
Кадр: YouTube
Тошкент вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда Бекобод туманида турк ёнғоғи, гилос, узум кўчатлари, полиз экинлари экилган 14 гектар ер суд қарорисиз, туман прокурорининг оғзаки буйруғи билан ҳайдаб ташлангани тасвирланган видео юзасидан расмий муносабат берди.

Таъкидланишича, фуқаро Д.М. ва бошқалар экилган турк ёнғоғи, узум, шафтоли, гилос, полиз экинлари, булғор қалампири каби боғдорчилик ва сабзавотчилик экинлари ноқонуний бузиб юборилганидан норозилигини билдирган.

Бекобод туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 667-сонли қарори билан «Машрабжон Олимжон Файз» фермер хўжалигига туманнинг «Мавлонов» массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 867, 866, 870-контурларида жойлашган жами 45,85 гектар, шундан 44,14 гектар суғориладиган ер майдонлари пахта ва ғаллачилик йўналишида ажратиб берилган.

Бироқ фуқаро Д.М. ва бошқа ёлланма ишчилар томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз «Машрабжон Олимжон Файз»га қарашли ер майдонларининг 14,8 гектарига турк ёнғоғи, узум, шафтоли, гилос, полиз экинлари, булғор қалампири каби боғдорчилик ва сабзавотчилик экинлари ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан экиб юборилганлиги маълум бўлган.

Соҳа мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар, фото ва видеолавҳалар расмийлаштирилган.
Бекобод тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан ҳолат юзасидан ер қонунчилиги бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва туманда ер муносабатларини тартибга солиш юзасидан туман ҳокими номига тақдимнома киритилган.

«Ҳозирда 2020 йил пахта ҳосили учун чигит экиш режалаштирилган ушбу ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларига экилган ноқонуний экинлар буздирилган. Умуммиллий бойлигимиз бўлган ерга ва озиқ-овқат хавфсизлигига бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан қонунчилигимизга, жумладан, ер қонунчилигига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз», — дейилади Тошкент вилояти прокуратураси баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Прокуратура Бекободдаги 14 гектар боғ пахта чигитини экиш учун буздирилганини билдирди