date

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5855тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5855тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 88 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5855 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 61 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

18 июнь куни жами 85 ҳолат қайд этилди, 68 бемор тузалди ва жами тузалганлар сони 4199 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда шифохоналарда 1637 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5855тага етди