14:55 / 23.06.2020
4 273

Ўзбекистонлик депутат Путинга жавоб қайтарди

Ўзбекистонлик депутат Путинга жавоб қайтарди
Россия президенти Владимир Путиннинг сўнгги интервьюларидан бири кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, Путин собиқ иттифоқдан чиқиб кетган республикалар хусусида шундай фикр билдирганди.

«Агарда бирор республика Совет иттифоқи ҳудудига кирган бўлсаю, ўз юкхонасига катта миқдорда Россияга тегишли ерларни, Россиянинг анъанавий тарихий ерларини қўшиб олган ва иттифоқдан чиқиб кетишга қарор қилган бўлса, ҳеч бўлмаганда нима билан келган бўлса, ўшани олиб кетсин. Россия халқининг совғаларини олиб кетмасин», — деганди Путин.

Россия президентининг ушбу даъвосига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Қодир Жўраев жавоб қайтарди.

«Агар машҳур сиёсатчи даъво қилган ревизионистик мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, унда Амир Темур барпо этган салтанат ҳудудларини «бизнинг тарихий ерларимиз» деб айтишга бемалол ҳаққимиз бор. Дарвоқе, ўз вақтида кичик бир шаҳар бўлган Москва ҳам Амир Темур давлати таркибига кирган.

Қуйидаги харита интернетдан олинди. Ҳақиқий харита Темурийлар тарихи Давлат музейида турибди. Шу боис, яхшиси замонавий халқаро муносабатларда ревизионистик қарашлардан бутунлай воз кечганимиз маъқул
», — дея жавоб қолдирган Қодир Жўраев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)