17:53 / 25.06.2020
2 746

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7100га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7100га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 97 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 25 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7087 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 1 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 186та янги ҳолат қайд этилди, 39 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4724 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 2343 бемор даволанмоқда, улардан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7100га яқинлашди