17:50 / 26.06.2020
2 303

Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди

Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди
2020 йилнинг 23 июнь куни соат 23:45да 22 ёшли С.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида Фарғона вилояти “Қўқон-Бувайда” автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Учкўприк тумани Калтатой қишлоғи ҳудудига етиб келган вақтида, номаълум шахслар кул рангли Nexia-1 русумли автомашина билан тўхтатиб, автомашинаси салонида бўлган 36.700.000 сўм пулларини ҳамда баҳоси 1.600.000 сўмлик Redmi-7 русумли уяли алоқа воситасини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни 32 ёшли М.А., 24 ёшли Ж.Ж., 21 ёшли Ж.Ю. ва М.У. (аёл) содир этганликлари аниқланиб, Ж.Ж.дан “Redmi-7” русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни содир этган барча шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди