19:17 / 01.07.2020
1 890

МТРК раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда

МТРК раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда
Фото: «ProToday.uz»
Президент администрацияси раҳбарининг ОАВ масалалари бўйича ўринбосари Фарҳод Маҳмудов МТРКда иш бошлаши кутилмоқда.
Kun.uz манбаси маълум қилишича, Фарҳод Маҳмудов Хайрулла Нуритдинов ўрнига МТРК раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланмоқда.

Муқаддам Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири лавозимида ишлаган Фарҳод Маҳмудов 2018 йилдан ОАВ масалалари бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2019 йил сентябридан эса президент администрацияси раҳбари ўринбосари сифатида иш бошлаганди.

Ўз навбатида, 2017 йил февралидан буён МТРК раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Хайрулла Нуритдинов «Ўзбекистон24» телеканали директори лавозимига ўтказилган.

Хайрулла Нуритдинов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МТРК раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда