18:39 / 02.07.2020
3 159

Иссиқ кунларда қандай маҳсулотларни ейиш тавсия этилмайди?

Иссиқ кунларда қандай маҳсулотларни ейиш тавсия этилмайди?
Фото: Getty Images
Айрим маҳсулотларни ёзнинг жазирама кунларида ейиш тавсия этилмайди. Қуйида ана шундай маҳсулотлар ҳақида сўз юритамиз.

Оқсилга бой маҳсулотлар
Аслида парҳезшунослар томонидан оқсилга бой таомларни истеъмол қилиш тавсия қилинади, лекин жазирамада эмас. Чунки иссиқда оқсилнинг организмда қайта ишланиши қийинчилик келтириб чиқаради. Шу сабаб ҳам ёз кунларида энергияни углеводга бой мева ва сабзавотлардан олиш тавсия қилинади. Бу дегани таркибида оқсил бўлган маҳсулотларни рациондан буткул чиқариб ташлаш керак эмас, шунчаки қисқартириш — гўшт, балиқ маҳсулотларини камроқ истеъмол қилиш керак.

Муздек ичимлик ва музқаймоқ
Қанчалик ғайритабиий туюлмасин, муздек нарсани истеъмол қилаётган вақтнинг ўзидагини одам совуқни ҳис қилади. Яхна ичимлик ёки музқаймоқ тугаганида эса аввалгидан ҳам кўпроқ иссиқлик билинади. Гап шундаки, организм муздек маҳсулотни шундайлигича ҳазм қила олмасдан аввалига тана ҳарорати даражасида иситиб олиши керак. Бундан ташқари, музқаймоқ ва ҳаво ҳароратидаги контраслик сабаб, бош оғриши кузатилади. Шу боис хона ҳароратидаги ичимлик ичиш тавсия қилинади.

Чанқатадиган маҳсулотлар
Цитрус, сут ва қайта ишланган маҳсулотлари, хусусан, кефир, ширинлик ва пирожнийларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Улар организмни сувсизланишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, конфет, пончик, макарон ва нон ҳам ушбу рўйхатга киради.

Сийдик ҳайдовчи маҳсулотлар
Манго, cельдерей, резаворлар ва банан шундай маҳсулотлар қаторига киради. Уларни истеъмол қилгандан кейин етарли миқдорда суюқлик ичиш керак, йўқса организмда сувсизланиш кузатилиб ҳолдан тоясиз. Лекин, қаҳва бундан мустасно, ундан беш финжон ичилганидан кейингина организмда сувсизланиш кузатилади, бир финжон сут қўшиб ичилганида эса зарар бўлмайди.

Аччиқ қалампир
Қизил қалампир озишга ёрдам бергани, қон айланишини яхшилагани билан​ унинг таркибида қизитиш хусусиятига эга капсаицин моддаси бў​лгани сабаб ҳам, иссиқ кунларда истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Чунки ташқари ва ичингиздаги иссиқ ҳарорат тў​ғ​ри келмасдан, ўзингизни ёмон ҳис қилишингизга олиб келиши мумкин.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иссиқ кунларда қандай маҳсулотларни ейиш тавсия этилмайди?