19:36 / 02.07.2020
2 688

1 миллиард сўмлик автошиналарни ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

1 миллиард сўмлик автошиналарни ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий давлатдан олиб келинган товарлар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 1 миллиард сўмлик 2650 дона енгил автомобил шиналари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ортиқча аниқланган шиналар бўйича 373 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 миллиард сўмлик автошиналарни ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди