23:40 / 03.07.2020
5 151

Шайх ҳазратлари дин арбобининг сиёсатга аралашишига қарши бўлганми?

Шайх ҳазратлари дин арбобининг сиёсатга аралашишига қарши бўлганми?
ЎзА сайтида Тошкентдаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги жоме масжид имом-хатиби, марҳум шайх роҳимаҳуллоҳнинг фарзандлари Исмоил Муҳаммад Содиқ билан интервью бўлиб ўтди.

Унда Исмоил Муҳаммад Содиқ марҳум отасининг сиёсий жараёнлардаги ўрни ҳақида фикр билдирди.
Шайх ҳазратлари сиёсатга аралашишга доим қарши бўлганлар. Яъни бевосита сиёсатчи бўлишни мақсад қилмаганлар. Ўз ваколатларига кўра, сиёсатчилар билан мулоқот қилишларига тўғри келарди. Лекин ўзлари партия очиш, сиёсий оқим қилишни истамаганлар. Партия тузиш таклифларига ҳам рад жавобини берган эдилар. Ҳазратнинг сиёсат йўлида дин суиистеъмол қилинмаслиги бўйича алоҳида фикрлари бўлган. Ўзлари ҳам ҳаракат қилмаганлар ва таклиф қилганларни ҳам рад этганлар”.

Исмоил Муҳаммад Содиқ шунингдек шайх роҳимаҳуллоҳнинг СССР Олий кенгаши депутати бўлганини эсга олди.
Депутат бўлишдан мақсадлари сиёсатчи бўлиш эмасди. Шайх 5 та республика — Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг муфтийси бўлганлар шу сабабли ҳам депутатлик мандатидан фойдаланган ҳолда, мусулмонларнинг баъзи масалаларини ҳал қилишни мақсад қилгандилар. Шунда ҳам улар аввалдан депутатликни кўзлаб номзодларини кўрсатмаганлар, бошидан режа қилмаганлар. Муфтийликка сайлангач, охирги кунларда депутатликка номзодларини илгари сурган эдилар”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шайх ҳазратлари дин арбобининг сиёсатга аралашишига қарши бўлганми?