date
views 2 710

141 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди

141 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди
Термиз шаҳрида яшовчи Г.Хайитованинг аризасига асосан Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувида бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.

Г.Хайитова шу кунга қадар Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2018 йил 2 июлдаги буйруғига асосан вояга етмаган
3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пуллари олиб келарди.

Г.Хайитова собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган холда фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини тўлиқ олишни лозим топти ва давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 141 миллион 249 минг сўм алимент пулларини олганлиги хақида нотариал идоралардан тастиқлатилгандан сўнг Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан юритилган мазкур ижро ҳужжати муддатидан олдин Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан тугатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 141 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди