18:54 / 04.07.2020
4 709

18+: Жиззахда ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди, уч фуқаро жонлантириш бўлимида (фото, видео)

18+: Жиззахда ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди, уч фуқаро жонлантириш бўлимида (фото, видео)
2020 йил 2 июль куни соат 15:00ларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Оқтом МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 “Ғаллаорол-Ўсмат” йўлининг 40-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 35 ёшли Б.Р. Nexia русумли автомашинани Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, автомобиль бошқарувини йўқотиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли О.Х.нинг бошқарувидаги Damas русумли автомашина билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда, Damas русумли автомашина йўловчилари, 42 ёшли Э.С., ва 47 ёшли Ш.Э. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси Б.Р., йўловчиси, 28 ёшли Ф.А. ва 15 ёшли Б.Н. Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.


Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, транспорт воситасини бошқараётганингизда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя қилишингизни сўраймиз, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг”, - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 18+: Жиззахда ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди, уч фуқаро жонлантириш бўлимида (фото, видео)