11:43 / 06.07.2020
3 068

9-синф битирувчиларининг Касб-ҳунар марказларига ҳужжат топшириш тартиби маълум қилинди

9-синф битирувчиларининг Касб-ҳунар марказларига ҳужжат топшириш тартиби маълум қилинди
Шу йилнинг 5 июлидан 20 июлига қадар касб-ҳунар мактабларида касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн тарзда қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га шу ҳақда маълум қилди.

Айтилишича, қарор Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ қабул қилинган.

Янги тизим бўйича 9 синф битирувчилари ўз ҳужжатларини kasb.edu.uz электрон платформаси орқали топширади. Бу жараёнда битирувчилардан қуйидаги ҳужжатларни топшириш сўралади:

1. Электрон ариза.
2. Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.
3. 3x4 фотосурат

Касб-ҳунар мактабларида тикувчи, чилангар, иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти, автомобилларни таъмирлаш чилангари, ошпаз, қандолатчи, асаларичи каби мутахассислар тайёрланади.

Бунда таълим жараёнлари кўрсатилган ишчи касблар бўйича 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида (кундузги таълим шаклида) йўлга қўйилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 9-синф битирувчилари таркибидан давлат бюджети асосида кундузги таълим шаклида ёшларнинг профессионал таълим олишини таъминлайдиган 339 та шундай Касб-ҳунар марказлари ташкил этилиши белгиланган.

Касб-ҳунар марказларига ҳужжат топширувчилар қабул жараёнлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил қилинган (+99871) 246-11-92 рақами (Маълумотлар маркази) орқали қўшимча маълумот олишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 9-синф битирувчиларининг Касб-ҳунар марказларига ҳужжат топшириш тартиби маълум қилинди