Фото: Ғафур Ғулом боғи
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда Ғафур Ғулом боғи ўрнида янги турар жойлар ва бизнес марказ қурилиши мумкинлиги юзасидан билдирилган фикрларга муносабат билдирди.
“Юртдошларимизни ишонтириб айтамизки, ушбу хавфсирашлар асоссиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.12.2018 йилдаги ПҚ-4067 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2019 йилдаги 670-сонли фармойишига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 15.08.2019 йилдаги 1126-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 21 манзилида жойлашган Ғафур Ғулом маданият ва истироҳат боғини 49 йилга BMP Smart Decision Private Limited хориж компаниясига – уни модернизация қилиш ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий паркни барпо қилишга оид инвестицион мажбурият билан бериш кўзда тутилган”, дейилади пойтахт ҳокимлиги расмий веб сайтида.
Маълум қилинишича, модернизация лойиҳаси ўз ичига ўтган асрнинг 80-йилларда ўрнатилган эски аттракционларни янгиларига алмаштиришни, шунингдек, боғнинг яшил ҳудудини, боғда ўсаётган Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хатловидан ўтказилган дарахтларга қўшимча равишда, янги дарахтлар билан тўлдиришни ўз ичига олади. Реконструкциядан кейин боққа кириш аввалгидай бепуллигича қолади.
“Жамоатчиликни ушбу лойиҳа билан батафсилроқ таништириш учун инвестор вакили билан учрашув ташкил этилади. Учрашув санаси ҳақида қўшимча тарзда хабар берамиз”, дейилган ҳокимлик томонидан. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди