00:18 / 09.07.2020
3 106

Коронавирус: кунлик касалланиш ҳолатлари сони 400дан ошиқ бўлди

Коронавирус: кунлик касалланиш ҳолатлари сони 400дан ошиқ бўлди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 110 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110 нафарга ошиб, 11092 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун жами 422та янги ҳолат қайд этилди ва бу навбатдаги рекорд кўрсаткичдир.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 158 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Навоий вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 249 нафар бемор тузалди. Бу ҳам кунлик тузалишлар сони бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Шу вақтгача 7060 киши касалликдан тузалиб чиққан.

Айни вақтда шифохоналарда 3987 нафар бемор даволанмоқда, улардан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус: кунлик касалланиш ҳолатлари сони 400дан ошиқ бўлди