
Фото: Тергов департаменти
Наманган вилоятида 8 июль куни соат 07:30 ларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Маълумотларга кўра, цемент ортилган Isuzu юк машинаси Тошкент—Ўш автомобиль йўли бўйлаб Поп туманига кетаётган бўлган. 28 ёшли Ж.Ж. исмли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида юк машинаси жарликка ағдарлиб тушган.

Фото: Тергов департаменти
Ҳайдовчи ва машина ичида бўлган 23 ёшли йўловчи олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятиЙўл-транспорт ҳодисасиЦемент юк машинасиЖарликка ағдарилиб кетишОдамлар ўлимиЖиноят иши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар