2 191
Олим коронавирус мутация қилгани сабабли унинг юқувчанлиги 30 фоизга ортганини маълум қилди
Ҳонгконг университети тиббиёт мактаби декани, профессор Габриэль Леунгнинг таъкидлашича, коронавируснинг юқувчанлиги унинг ДНКсида юз берган мутация сабабли март ойидагига нисбатан 30 фоизга ортди. Ушбу олим Ҳонгконг ҳукуматига коронавирус бўйича маслаҳатлар бериб боради.
South China Morning Post нашрининг хабар беришича, олим ўз фикрлари билан радиоэшиттиришлардан бирида бўлишган. Унинг таъкидлашича, бу борада халқаро тадқиқот ўтказилган. У коронавируснинг энг тарқалган штаммида мутация юз бергани, бунинг натижасида эса унинг юқувчанлиги ортганини кўрсатган. Март ойида ҳар бир бемор 3 нафар соғлом кишига вирусни юқтирган бўлса, ҳозирги кунда 4 кишини зарарламоқда. Бу маълумотлар чекловлар юмшатилгандан кейин коронавируснинг янгитдан авж олиши кузатилаётган Ҳонгконгдаги статистика билан ҳам тасдиқланган.
Бироқ яхши янгилик шундаки, ҳозирча вирус мутация натижасида “қирғинбаротроқ”қа айланганининг ҳеч қандай белгиси йўқ.
Олимнинг таъкидлашича, Ҳонгконгни коронавируснинг янги маҳаллий авж олиши кутмоқда. Шу сабабли у ҳукуматни кекса одамларни коронавирусга тестлашга алоҳида эътибор қаратишга чақирган.
Июль бошида АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи коронавируснинг янги штамми аниқланганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, вирус мутациялар натижасида тезроқ тарқала бошлаган. Бунинг натижасида унинг бемор танасидаги миқдори ортиб боради.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида коронавирус мутация оқибатида тажовузкорроққа айланмагани маълум қилинган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди