
2020 йил 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14787 (+206) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 53 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 35 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 6060 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
КоронавирусЎзбекистонТошкент шаҳриКарантин марказиСурхондарё вилоятиҚорақалпоғистон Республикаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар