00:38 / 18.07.2020
3 192

Азиза Умарова: «Ҳақиқатга тик қарайлик, реалист бўлайлик...»

Азиза Умарова: «Ҳақиқатга тик қарайлик, реалист бўлайлик...»
Эксперт Азиза Умарова мамлакатда юзага келган эпидемиологик ҳолатда ҳақиқатга тик қарашга, реалист бўлишга чақирди ва жуда долзарб ташаббус билан чиқди.

«Пандемиянинг яққол намоён бўлишида биз Қозоғистон ва Қирғизистондан атиги бир-икки ҳафтага кечикаяпмиз. (Қатъий карантиннинг кучига кўр-кўрона ишонаётганларга алангалик салом. Биз атиги бир икки ҳафта ютаяпмиз холос). Хоҳлаймизми йўқми, лекин ўлим билан боғлиқ хабарлар кўпайиб бормоқда. Бу кетишда қўшниларимизнинг куни бизнинг ҳам бошимизга тушмаса деб қўрқаман.

Хабарларга қараганда, амалдорларимиз зудлик билан нафас олиш аппаратлари ва тез ёрдам машиналарини сотиб олишаётган экан. Шунингдек, ҳукумат кислород концентратлари учун барча тўловларни/тўсиқларни бекор қилибди.

Бу жуда яхши янгилик.
Хўп, давом этамиз.

Тушунарли бўлиши учун, икки томонлама пневмония кўпинча жиддий асоратлар келтириб чиқаради ва одам нафас ололмайди. Қондаги кислород миқдори пасайиб кетадики, ҳатто ўлиш даражасигача олиб боради. Энг қийин ҳолларда нафас олиш аппаратига улашади, бу ҳам фақат шифохона шароитида ва агар аппаратни тўғри ишлатадиган мутахассис бўлсагина.

Шифохона ва койкалар етишмаётган вазиятда эса кислород концентраторлари сотиб олиш жуда муҳимдир.

Қозоғистонда ҳомийлар 6000 дан зиёд концентратор сотиб олишибди. Қирғизистонда эса АҚШ ва Европадаги қирғиз диаспоралари камроқ маблағ йиғиб беришибди, лекин у ерда 20 ёшли кўнгиллилар аппаратлар билан уйма-уй юриб, нафас етмаётган, лекин шифохонага қабул қилинмаган юзлаб одамларни қутқаришмоқда. София Айдана исмли қиз ҳафта давомида 187 одамнинг ҳаётини сақлаб қолди/қутқарди (скрин).

*Бу каби ишларни ташкил этишда ҳар қандай фойдали маълумоти учун қозоқ ва қирғиз дўстларимиздан миннатдор бўлардим.

Бизда ҳозирча шаҳримизда ҳали кислород концентраторлари йўқ. Эълонлар бўйича қўнғироқ қилиб, суриштирдим. 24 соат ишлайдиган биронта 5 литрли кислород концентратор топа олмадим. Ундан кам кислород ишлаб чиқарадиган ёки ундан кам вақт ишлайдиган аппаратларни излашнинг ҳожати йўқ. Уларни фақат спа-салонларда ёки уйда оддий ҳолатларда нафас олиш учун қўллаш мумкин. Ковид пневмониясида у ёрдам бермайди...

Хўп, қаердан олиш керак? Бизга қанча кўп бўлса, шунча яхши. Бутун дунёдаги концентраторларнинг 80 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилади. Қозоғистон ва Қирғизистон уларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан 250-300 доллардан сотиб олган. Йўл харажатлари алоҳида.

Нима қилиш керак:
Зудлик билан тадбиркорларимиз оммавий равишда кислород концентраторларини олиб келиши ва бозорларга етказиб бериши керак. Инсоф билан нарх қуйишса, имкони борлар сотиб олади.

Шуни ҳам билиш муҳимки, 5 литрли концентраторлар уй шароитига, 10 ва 15 литрлилари касалхоналар учун мўлжалланган. Бу аппаратларга бир вақтнинг ўзида 2 ёки ундан кўп беморни улаб қўйиш мумкин.

Хитойдаги юртдошлар, сизлар ишончли етказиб берувчиларни топа оласизми? Фуқароларга буюртма бўйича ёрдам қила оласизми?
Агар бизнинг хориждаги диаспораларимиз ҳам Қозоғистон ва Қирғизистондаги сингари кислород концентраторлари учун маблағ йиғиб берса ва мазкур аппаратлар билан кўнгиллилар таъминланса ёки улар ҳудудларга юборилса, менимча, бу ўз вақтида берилган зарур ёрдам бўларди.

Ҳукумат эса (ушбу аппаратларни) самолётларда етказиб беришга ёрдам бериши керак. Вақт ғанимат.
Ёшлар, сизлар ўзаро бирлашадиган, бир ёқадан бош чиқарадиган пайт келди», деб ёзади Азиза Умарова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Азиза Умарова: «Ҳақиқатга тик қарайлик, реалист бўлайлик...»