date
views 3 056

«Улар бирорта далилга асосланмаган» – мутахассис Россияда ишлаб чиқарилган дорилардан фойдаланмасликка чақирди

«Улар бирорта далилга асосланмаган» – мутахассис Россияда ишлаб чиқарилган дорилардан фойдаланмасликка чақирди
Ўзбекистонлик мутахассис Россияда ишлаб чиқарилган дориларнинг аксарияти бирорта далилга асосланмагани ҳақида гапирди.
Milliy телеканали орқали узатилаётган «Тез ёрдам» кўрсатувининг 21 июлдаги сонида телефон орқали студияга боғланган Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгорова Россияда ишлаб чиқарилган дорилардан фойдаланмасликка чақирди.

«Республикамизда Россияда ишлаб чиқарилган жуда ҳам кўп дорилар ишлатилади. Бизнинг тилимизда улар «фуфломицин» дейилади. Улар бирорта далилга асосланмаган дорилар ҳисобланади. Ичсангиз ҳам, ичмасангиз ҳам ҳеч қандай самараси йўқ. Уларни ишлатишни ман қилишни сўрайман», дейди Клара Ёдгорова.

Мутахассис коронавирусдан даволанаётган беморларга ўзини ўзи кузатиш методидан фойдаланишни тавсия қилди.
«Коронавирусда беморлар ўзини ўзи кузатиш методидан фойдаланишлари керак. Яъни бунда коронавируснинг барча белгилари кўрсатилган жадвал тузиб, кунлик тарзда ўзларида қайси симптомлар кузатилганини киритиб боришлари лозим. Бу тузалиш жарёнини назорат қилишга ёрдам беради.

Шунингдек, агар бемор ўзи суюқлик ича олса, томчи укол (капельница) олиш мутлақо тавсия этилмайди. Капельница ўпка альвеолалари шишишига сабаб бўлади. Уйда ва стационарда даволанаётган беморларга капельница олишни тавсия қилишни тўхтатиш керак
», дея таъкидлади у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Улар бирорта далилга асосланмаган» – мутахассис Россияда ишлаб чиқарилган дорилардан фойдаланмасликка чақирди