
2020 йил 22 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 324 (+153) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 112 нафар ҳамда Наманган вилоятида 33 нафар, жами 145 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 9 554 (+145) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Коронавирус ИнфекциясиЎзбекистонТошкент шаҳриАндижон вилоятиНаманган вилоятиБеморлар сони Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар